Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 23:20

Украинлар АТАCМS ракеталари билан Путиннинг Қримдаги қалъасига зарба бермоқчи


Американинг АТАCМS ракета тизими.
Американинг АТАCМS ракета тизими.

2022 йилнинг февраль ойида Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери Россия қуролли кучлари Қримдан туриб ракета ва дронлар билан Украинага зарба бериб келади.
2014 йилда Украина Қрим яриморолини босиб олганидан кейин Кремль Қримни ҳарбийлаштириш, базаларни кенгайтириш, омборлар ва бошқа инфратузилмаларни қуриш учун миллиардлаб доллар сарфлади.


Эндиликда Қрим Украинага юборилган АҚШнинг АТАCМS ракеталари нишонига айланиши хавфи бор. Икки йиллик муҳокамалардан сўнг, шу ой бошида Қўшма Штатлар Украинага 300 километр масофани босиб ўтишга қодир баллистик ракеталарни юборди. Бундай ракеталар билан ярим оролдаги 100 дан ортиқ ҳарбий нишонларнинг исталган биттасига зарба бериши мумкин.

"АТАCМS етказиб берилиши катта ютуқ. Бу Қримни ҳарбий жиҳатдан амалда зарарсизлантириши мумкин", - дейди ҳарбий таҳлилчи Филипп Карбер.

Қримда Россиянинг Қора денгиз флоти, олтита ҳаво базаси, қўмондонлик-назорат марказлари, қурол-яроғ омборлари, доклар, казармалар ва бошқа объектлари жойлашган. Шунингдек, ҳарбий объектларни ҳимоя қилиш учун радарлар ва ракетага қарши тизимлар ҳам жойлаштирилган.

Қрим, шунингдек, Путиннинг уруш ҳаракатлари учун асосий логистика маркази бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Россия ўқ-дорилар, оғир зирҳли техникалари, ёқилғи, озиқ-овқат ва тиббий асбоб-ускуналар каби муҳим воситаларни Краснодар ўлкасидан Қримга автомобиль, темир йўл, паром ва бошқа кемалар орқали олиб боради. Ундан сўнг эса таъминотни ярим орол орқали шимолга, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия томонидан босиб олинган қисмларига юборади.

Украинага босқин: 794-кун | Қўшма Штатлар Украинага 6 миллиард долларлик қурол беради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:04 0:00


Россия ҳужум таҳдидлари туфайли Қримдаги кўприкни ёпиб қўйган бўлса-да, паромлар орқали Қримга юкларни етказиб беришда давом этмоқда, дейди Карбер. Кемалар ярим оролнинг жануби-ғарбий соҳилида жойлашган Россия Қора денгиз флотининг бош қароргоҳи Севастополга ҳам ҳарбий юкларни элтади.

Америка Қўшма Штатлари ўтган йилнинг кузида Украинага АТАCМS нинг 165 километр масофага етиб бора оладиган кичик версиясини тақдим қилган эди. Украина бу ракеталардан биринчи марта октябрь ойида Украина шарқидаги рус нишонларига қарши муваффақиятли фойдаланди.

Узоқ масофали АТАCМSни олганидан кўп ўтмай, Украина 17 апрель куни Қрим шимоли-шарқидаги Жанкой авиабазасига зарба берди. Ҳужум оқибатида Россия вертолётлари, энг илғор ер-ҳаво синфидаги S-400 ракета тизимлари ҳамда аэрокосмик кузатув мажмуасига зарар етган. Бу маълумотларни мустақил равишда текширишнинг имкони бўлмади.

Ню-Йорк Таймс газетаси АҚШнинг номаълум расмийларига таяниб, 100 дан ортиқ узоқ масофали АТАCМS Украинага етказилгани ҳақида ёзди. Битта нишонни йўқ қилиш ёки жиддий зарар етказиш учун бир нечта АТАCМS керак бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Украинада Ғарбда ишлаб чиқарилган бошқа турдаги ракеталар бор, аммо бу таъминот камайиб бормоқда. Бирлашган Қироллик ўтган йили Украинага 250 километргача бўлган нишонларга зарба бера оладиган "Сторм Шeдоy" қанотли ракеталарини етказиб берган эди. Ўтган ҳафта Лондон бу турдаги ракеталардан яна жўнатиши ҳақида эълон қилди.

2023 йил сентябрда Украина Қримдаги икки нишон-кемасозлик заводи ва Қора денгиз флотининг Севастополдаги штаб-квартирасига "Сторм Шeдоу" ракеталари билан зарба берди. Украина Қора денгизда Россиянинг 24 га яқин кемасини, жумладан, 2022 йил апрелида "Москва" флагманини Ғарб қуроллари ва ўз арсеналидаги воситалардан фойдаланган ҳолда йўқ қилди.

Бош қароргоҳга зарба берилганидан икки ҳафта ўтмасдан Россия Қора денгиз флотининг асосий қисмини ярим оролдан Россиянинг Новороссийск портига олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Украинага босқин: 789 -кун | Киев АҚШ ҳарбий ёрдами етиб келишини кутмоқда. Россия ҳам
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:13 0:00


Зеленский ўтган ой Wашингтон Пост газетасига берган интервьюсида АТАCМS Украинага Россия ҳарбий-ҳаво кучларини Қримдан қувиб чиқаришга имкон беришини айтди.

“Россия самолётларини йўқ қилишимизни кўрса, Қримдан ҳужум қилмайди. Бу худди денгиз флотида бўлганидек.

Биз уларни ҳудудий сувларимиздан сиқиб чиқардик. Энди Қримдаги аэропортлардан ҳайдаб чиқарамиз”, дея таъкидлаган Зеленский.

Таҳлилчиларга кўра, "Сторм Шэдоу”га қараганда анча юқори тезликка эга ва нишонларга бир неча дақиқада зарба бера оладиган АТАCМS ракетага қарши мудофаа тизимлари, ҳарбий аэродромлар, логистика марказлари сингари нишонларга қарши фойдаланиш учун кўпроқ мос келади. Бироқ Германиянинг "Таурус" қанотли ракетаси Қрим кўпригини нишонга олиш учун АТАCМSдан кўра нисбатан самарали бўлиши мумкин.

Ғарб расмийлари АҚШнинг АТАCМSни етказиб бериш қарори Германия раҳбариятини Украинага "Таурус" ракеталарини юборишга ундайди, деган фикрда.

Америкалик бошқа бир ҳарбий таҳлилчи, собиқ АҚШ ҳарбийси Бен Ходжеснинг фикрича, Украина Қримнинг ҳар бир нуқтасини беш қўлдек билади, уларда АТАCМS бор экан, яриморолдаги рус қўшинлари яшириниши имконсиз.

“Барча русларни ўлдириш шарт эмас. Шунчаки, уларни ёқилғи, ўқ-дори ва озиқ-овқатсиз қолдириш кифоя".

"Қримни минтақанинг ҳал қилувчи ҳудуди деб атаган бўлардим. Қримни ким назорат қилса, ўша ғолиб бўлади", - дейди Ходжес.

Айни пайтда таъминот чизиқларини йўқ қилиш орқали Қримни изоляция қилиш Украина кучларига босимни камайтиради, дея қўшимча қилди у. Ярим оролдан келаётган рус ракеталари ва дронларининг ҳужумлари камаяди ва босиб олинган жанубий ҳудудлардаги рус қўшинлари логистика муаммоларига дуч кела бошлайди.

"Бу душманга бутунлай психологик, логистик ва жисмоний таъсир кўрсатади".

Форум

XS
SM
MD
LG