Россия Украинанинг Харков ва Днепр вилоятларига бир кеча-кундузда дрон ҳужумини уюштирди, натижада камида олти киши жароҳатланди ва муҳим инфратузилма объектлари, савдо ва турар-жой биноларига зарба берди, деб хабар қилди минтақа расмийлари шанба куни.
3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни. Айни шу кун Халқаро сукут куни ҳамдир. Суҳбатга Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети профессори Дадахон Ёқубов ҳамда Демократ.уз сайти муассиси Фазлиддин Меҳмоновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
АҚШ Россияни Украинада кимёвий қуролдан фойдаланиб, халқаро қонунларни бузганликда айблади. Буюк Британия Украина Россия ҳудудига зарбаларда Лондон томонидан тақдим этган қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
Украина ўзининг “ДНР” деб аталувчи ҳудуди раҳбари Денис Пушилиннинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборган.
Россия 2 майга ўтар кечаси Украинанинг Одесса шаҳридаги почта омборига зарба берди. Украина: июнда Швейцарияда бўлиб ўтадиган “тинчлик саммитидан” кейин Россияни музокараларга жалб қилиш мумкин.
Қозоғистонда кучишлатар идораларнинг 4 ходими Январ воқеалари чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қийноқлар қўллашда гумон қилиниб, қамоққа олинди. Уларга қарши материаллар прокуратурага топширилган.
“Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров 6 йилу 2 ой қамоққа ҳукм қилинди. Ўзбекистонда “Долзарб қирқ кунлик” номи берилган оммавий ҳибсга олишлардан 5 ой вақт ўтиб, айни рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна бир жиноий авторитет қамоққа ташланди.
Президент 19 апрелда имзолаган фармонга биноан, 2025 йил, 1 январдан Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи шу ой бошидан камида 12 фоизга қимматлади. Нархлардаги бундай кўтарилиш дори воситаларига ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ортидан рўй бермоқда. Ўзбекистонда дори-дармон қимматламоқда. Аптекачилар норози.
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғига полиция махсус кучлари кирди. Бу воқеа мактаб ўқувчиси жинсий зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг аҳоли масканида тартибсизлик бошлангани ортидан содир бўлди. Қишлоқда бир нечта машина ва оғилхона ёқиб юборилган.
Россиянинг ракета ҳужумлари Одессада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский фронтда вазият ёмонлашгани ва Россия жанг майдонида қатор силжишларга эришганини айтди.
Термизлик муаллим президент Шавкат Мирзиёевдан уни ҳақоратлашда айбланиб, қамалган қизига афв сўрамоқда. Cуд унинг 24 ёшли қизи Ситора Бозоровани "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топиб, беш йилу икки ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Давомини ўқинг