Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2024, Тошкент вақти: 20:29

Россия Ўзбекистон ва минтақада Хитойдан кейин бўлишни хоҳламайди


Апрель ойи охирида Ўзбекистонда ўтган "Иннопром" саноат кўргазмасида Россия саноат ва савдо вазири ҳамда кўплаб минтақалар губернаторларидан иборат йирик делегация билан иштирок этди. Аммо музокаралар ҳеч қандай муваффақият келтирмаган.
Апрель ойи охирида Ўзбекистонда ўтган "Иннопром" саноат кўргазмасида Россия саноат ва савдо вазири ҳамда кўплаб минтақалар губернаторларидан иборат йирик делегация билан иштирок этди. Аммо музокаралар ҳеч қандай муваффақият келтирмаган.

Ички иқтисодий муаммолар Пекиннинг минтақага экспортини секинлаштириши мумкин. Афтидан, Кремль Марказий Осиё билан савдода Хитойдан кейин иккинчи бўлаётганини қабул қилолмаётгандек, деб ёзмоқда Eurasianet нашри.

Бу айниқса, апрель ойи охирида Тошкентда ўтказилган савдо-саноат кўргазмасида яққол намоён бўлди. Россия савдо вакили ўринбосари Игор Каминин кўргазмадаги чиқишида, Россия ва Хитой ўзбек раҳбарлари назарида «савдо айланмасида тенг улушга эга тенг шериклар» эканини таъкидлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Камининнинг фикри том маънода ҳақиқатдан йироқ. У Россия ва Хитойни тенглаштирар экан, 2030 йилга мўлжалланган иқтисодий мақсадларни тилга олди. Унга кўра, Ўзбекистон Москва ва Пекин билан йиллик савдо айланмасини 20 миллиард долларгача оширишга умид қилмоқда.

Хитой ва “камбағалликка қарши кураш“. “Катта оға” тажрибаси ва Ўзбекистон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:58 0:00


Ўтган йили Ўзбекистон-Россия товар айирбошлаш ҳажми 9,8 миллиард долларни ташкил этди, бу Ўзбекистон-Хитой умумий савдо айланмаси 13,7 миллиард доллардан деярли 30 фоизга кам дегани.

Ўзбекистон расмий манбаларига кўра, жорий йилда Хитой ўзаро савдода етакчилик қилмоқда. 2024 йилнинг биринчи чорагида Хитой билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3,01 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, Россия билан 2,5 миллиард долларлик кўрсаткич қайд этилди. Мавжуд тенденция йил охиригача сақланиб қолса, Ўзбекистоннинг Россия билан ўзаро савдо ҳажми сақланиб қолган ҳолда, Хитой билан товар айланмаси пасайишини кутиш мумкин.

Мирзиёев Сианда. Хитой ва Россия сиам эгизакларми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:22 0:00


Ўзбекистон Россия-Хитой минтақавий савдо рақобатида ягона аномалия эмас. 2023 йилги расмий статистик маълумотларга кўра, Хитой Марказий Осиёнинг беш давлати билан савдо айланмаси бўйича Россиядан ўзиб кетган.

Мақола оригинали билан мана бу линк орқали танишишингиз мумкин.

Форум

XS
SM
MD
LG